Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқлим ўзгариши туфайли Англия жанубидаги Дувр қоялари жуда тезлик билан емирилмоқда
Британия жанубий қирғоқларидаги оқ қоялар бугунги кунда бир неча минг йилларга қараганда 10 баравар тез емирилмоқда.
Олимларнинг аниқлашларича, Жанубий Сассексдаги қояларнинг емирилиши сўнгги 150 йил ичида йилига 22-32 см.ни ташкил этмоқда. Ўтган 7 минг йил давомида қоялар йилига 2-6 см.дан емирилиб борган.
Глазго университетининг Мартин Херст бошчилигидаги тадқиқотчилари шуни башорат қилишмоқдаки, иқлим ўзгариши машҳур оқ қоялар емирилишининг тезлашишига сабаб бўлмоқда.

"Тоғ қоялари унинг қаршисида ётган пляжларнинг қисқариб бораётгани сабаб вайронага учрамоқда", деди Херст.
"Биз катта фарқни кўриб, жуда ҳайрон қолдик. Мана қаршингизда кенг пляж, унинг ортида қоялар. Пляж қояларни вайронкор тўлқинлардан ҳимоя қилади. Бироқ барча пляжлар ғойиб бўлган” , - деди Херст Guardian нашри билан ўтказилган суҳбатда.

Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026