Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср нефть маҳсулотини халқаро бозордан харид қилади
Миср араб республикаси Saudi Aramco компаниясининг маҳсулотлари ўрнини тўлдириш мақсадида халқаро бозорга чиқишни режалаштираяпти, деб баёнот берган Миср нефть вазири Ториқ ал Молла журналистлар билан учрашувида.
"Биз халқаро бозорга чиқамиз. Бизнинг қароримиз нарх ва имкониятларга боғлиқ. Бу бозор… Биз Миср ва халқи манфаатлари учун маҳсулот етказиб берувчини қидирамиз", — деган нефть вазири Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси билан боғлиқ вазиятга баҳо берар экан.
Ториқ ал Молланинг сўзларига кўра, шу пайтга қадар, Saudi Aramco компанияси Миср эҳтиёжларининг учдан бирини қоплаб келган. Гарчи у шартномалар муддати борасида аниқ фикрни билдирмаган бўлса-да, битимга таклиф этилажак шартлар ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.
"Биз йирик истеъмолчимиз ва дунёнинг барча мамлакатларидаги ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қиламиз. Бизда бозордан бизга зарур бўлган нарсани харид қилиш борасида чеклов йўқ", — деб таъкидлаган Миср вазири.
Унинг айтишича, Миср бир неча йиллардан бери "Роснефть"дан нефть хом-ашёсини харид қилади.
Миср нефть вазирлиги Саудия Арабистони номаълум муддатга нефть етказиб беришни тўхтатганини тасдиқлаган эди.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
09:39 / 11.05.2026