Жамият | 10:22 / 09.11.2016
5926
1 дақиқада ўқилади

АҚШдан Канадага иммиграция қилишда ёрдам берувчи сайт ишламай қолди

Фото: gizmodo.com

Канадага кўчиб ўтиш ва фуқаролигини олиш маълумотларини тақдим этувчи сайт ишламай қолди, деб хабар қилмоқда Gizmodo.

Сайтга киришга уриниш бир неча сония давом этгач, экранда хато тўғрисидаги ахборот пайдо бўлади ва бош саҳифага ўтиш имкони йўқлигидан огоҳнома пайдо бўлади. 

Таъкидланишича, сайтга кирувчилар сони кўп бўлган вақтда шундай муаммога дуч келинади. Тахминларга кўра, республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозониш борасида катта имкониятларга эгалиги хусусидаги хабарлардан сўнг, Канада кўчишни истаганлар сони ортган бўлиши эҳтимол. 

Шу билан бирга, The Telegraph нашрининг ёзишича, Қўшма Штатларда «кўчиб кетиш» («emigrate») сўзини интернет қидирувига берганлар сони кескин ошган. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид