Жаҳон | 19:21 / 09.11.2016
27263
2 дақиқада ўқилади

Америкаликлар дунё трендида: «Бу бизнинг президент эмас!»

Фото: BuzzFeed

Твиттернинг америкалик фойдаланувчилари #HesNotMyPresident (#УМенингПрезидентимЭмас) ҳештегини дунё трендига олиб чиқишди. Бугунги трендда шунингдек,  #Trump ва President Trump ҳештеглари ҳам бор.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШ президентлиги сайловлари натижаларида республикачилар номзоди Дональд Трамп ғолиб бўлганидан норозиликлари ифодаланган твитларга #HesNotMyPresident ҳештегини илова қилишмоқда.

Улар асосан Трамп ўзларининг манфаатларини ифода этмасликларини ифода қилишмоқда.

«Трамп ғалаба қилмади. Нафрат ғолиб келди. Ирқчилик зафар қозонди. Бадахлоқлик енгди. Тарбиясизликнинг ошиғи олчи бўлди», – дея ёзган фойдаланувчилардан бири.

Яна бир киши эса бутун вазиятни танқид остига олган: «Мен ҳаётимда илк марта америкалик эканимдан фахр туймаяпман».

Учинчиси эса либерализмга содиқ бўлиб қолишини маълум қилган. Яна бир фойдаланувчи Демократик партияни ва Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтган.

Кўпчилик президент Трампдан қўрқувини ифодалаган.

Баъзилар ҳали кураш давом этажагини баён қилган. Барак Обама ўз лавозимидан кетаётганига афсус билдирганлар бўлган.

Мавзуга оид