Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти ҳукуматнинг янги таркиби ва структурасини маъқуллади
Қирғизистон парламенти депутатлари кўпчилик овоз билан мамлакат вазирлар маҳкамасининг янги таркиби ва структурасини маъқуллашди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига Қирғизистон парламенти матбуот хизмати маълум қилди.
Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби аввалгисидан деярли фарқ қилмайди. Бу ҳукуматда бош вазир Сооронбай Жээнбеков, шунингдек деярли барча бош вазир ўринбосарлари ва асосий вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолишди. Бош вазир ўринбосари Гульмира Кудайбердиева Қирғизистон таълим ва фан вазири этиб тайинланди, унинг ўрнини эса "Қирғизистон" партияси депутати Чолпон Султанбекова эгаллади. Қирғизистон ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев ўрнини Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аксилкоррупцион хизматининг эндиликда собиқ раҳбари Улан Исроилов эгаллади.
Қирғизистон ҳукуматининг аввалги таркиби парламент кўпчилиги коалициясида зиддият юзага келгандан кейин октябрда истеъфога кетказилганди.
Қирғизистон қонунларига кўра, етакчи коалиция вазирлар маҳкамаси таркиби ва структурасини шакллантириши керак. Агар коалиция тарқаб кетса, ҳукумат автоматик равишда истеъфога кетади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026