Россиялик эксперт: Трамп Ўрта Осиё мамлакатлари учун хавфсизроқ президент
Россиялик экспертлар Дональд Трампнинг ғалабаси оқибатлари ҳақида фикр билдиришмоқда. Россия Халқаро ишлар кенгаши эксперти Никита Мендковичнинг Sputnik Тожикистон учун интервьюсида айтиб ўтишича, Дональд Трамп барча мамлакат ва халқлар билан тинчлик сиёсати олиб бориш тарафдори ҳисобланади.
Экспертнинг фикрига кўра, Трампнинг сайловолди кампанияси, асосан АҚШ ичида амалга оширилиши керак бўлган ўзгаришларга қаратилган эди. Жумладан, солиқлар, тиббиёт, янги иш ўринлари яратиш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган.
"Ҳиллари Клинтон эса, тажовузкор ташқи сиёсат тарафдори эди, чунки у Давлат котиби бўлиб ишлаган йилларида Ўрта Осиё мамлакатларининг ички ишларига аралашиб, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг Россия билан яқинлашувига қарши фаолият олиб борганди", — дейди эксперт.
Экспертнинг фикрича, Трамп ўз нутқларида барча мамлакатларга нисбатан тинчликпарвар ташқи сиёсат тарафдори бўлган. Трамп учун ташқи сиёсат иккинчи ўринда, лекин президент бўлганидан кейин буларнинг барчаси ўзгариши ҳам мумкин.
"Шуниси аниқ-ки, Тожикистон ва Ўзбекистон учун Трамп Клинтонга нисбатан хавфсизроқ президент бўлади", дейди у.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
10:28 / 27.08.2021