Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Жанубий Каролина ва Ғарбий Виржинияда ғалаба қозонмоқда
АҚШ президентлиги учун республикачилар номзоди Дональд Трамп Жанубий Каролина ва Ғарбий Виржиния штатларидаги сайловларда ғалаба қозонмоқда.
Мазкур маълумотларни эълон қилган NBC News телеканалининг хабар қилишича, республикачи номзод мазкур икки штатда ҳам ғалаба қозонган, деб эътироф этилган.
Овозларнинг атиги икки фоизи саналганидан сўнг, Трамп 53 фоиз, унинг демократ рақиби Ҳиллари Клинтон 44 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган.
2012 йилги сайловларда республикачи Митт Ромни Барак Обамани 10 фоизлик фарқ билан ортда қолдирган эди.
Таъкидланишича, Трамп Ғарбий Виржинияда рақиби Клинтонни катта устунлик билан ортда қолдирган. Миллиардер бу штатдаги 7 фоиз овозлар саналганидан сўнг, 60 фоиз сайловчининг ишончига сазовор бўлмоқда, Клинтон хоним ҳисобида 35 фоиз овоз бор.
Тўрт йил аввалги сайловда ҳам деярли шундай натижа қайд этилган эди — 62 фоизга 35 фоиз.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026