Жаҳон | 13:41 / 09.11.2016
7354
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея АҚШдаги сайловлар сабаб хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади

Фото: © РИА Новости

Жанубий Корея АҚШдаги президентлик сайловлари сабаб Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда мамлакат президенти ва маъмурияти маълумотларига асосланиб, “Ренхап” агентлиги хабар бермоқда.

Жанубий Кореяда ғарблик иттифоқчиси билан бундан кейинги иқтисодий ва дипломатик алоқалар қандай бўлиши мумкинлиги юзасидан АҚШдаги сайлов диққат билан кузатилмоқда.

Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши АҚШда ўтган президентлик сайловида Дональд Трампнинг ғалабаси билан боғлиқ. 
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид