Жаҳон | 09:25 / 10.11.2016
4799
1 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ: АҚШдаги президентлик сайловларида барча фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатланмади

Фото: eadaily.com

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари АҚШдаги президентлик сайловларида мамлакатнинг барча фуқаролари учун овоз бериш ҳуқуқлари кафолатланмагани ҳақидаги фикрни билдиришди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда ЕХҲТнинг АҚШдаги президентлик сайловларидаги қисқа муддатли миссияси бош координатори ва раҳбари Кристин Муттонен маълум қилди.  

"Барча фуқаролар учун овоз бериш ҳуқуқи кафолатланмади", деб айтди Муттонен.

Муттоненнинг айтишича, сайловлар куни – 8 ноябрда ЕХҲТнинг 290 дан кўпроқ кузатувчиси бутун АҚШ бўйлаб 900 дан кўпроқ сайлов участкасига ташриф буюрган.

Ҳаммаси бўлиб ЕХҲТнинг сайловлардаги миссиясида 44 та давлатдан кузатувчилар иштирок этди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид