Жаҳон | 21:17 / 10.11.2016
4916
2 дақиқада ўқилади

Германияга учиб кетаётган самолёт безори йўловчи сабабли АҚШда қўнишга мажбур бўлди

Фото: Caro / Schulz / Globallookpress.com

Германиянинг Condor авиакомпанияси самолёти ўзини тажовузкор тутган британиялик йўловчи сабабли АҚШда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Воқеа Канкундан (Мексика) Франкфуртга (Германия) учиб кетаётган самолётда юз берди. Маълум қилинишича, 34 ёшли йўловчи Оливер Чарльз Хэллидей Жи самолёт жўнашидан олдиноқ ўзини тажовузкор тутишни бошлаган ва стюардлардан спритли ичимлик талаб қилган. 

Самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин эркак бошқа бир йўловчи ва унинг уч ёшли қизини ўлдириш билан тақдид қила бошлаган ва борткузатувчиларни ҳақорат қилган. Бундан ташқари, стюардлардан бири бошқа бир йўловчи ёрдамида безорини ҳожатхона томон олиб кетишганда, безори уларни урган.

Натижада авиакомпания ходимлари ва йўловчилар безорининг "попугини пасайтириб қўйишларига" тўғри келган. Оқибатда самолёт Флорида штатидаги Жэксонвилл шаҳрида қўнишга мажбур бўлган. У ерда безори Федерал қидирувлар бюроси агентларига топширилган. Шундан кейингина самолёт Германияга парвозини давом эттира олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, безорига ўзини тажовузкор тутгани ва ўлдириш билан таҳдид қилгани учун 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.  

 

Мавзуга оид