ШҲТ ASEAN мамлакатлари билан ҳамкорликдан манфаатдор

Фото: Twitter/mfa_russia
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси (ЖШОДА-ASEAN) билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдордир. ШҲТ бош котиби Рашид Алимов ASEAN мамлакатлари элчилари билан ўтказган учрашувида шундай баёнот берган, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
"Минтақавий ташкилотларнинг ўрни тобора ўсмоқда, уларнинг жаҳон геосиёсий кун тартибига таъсири кучайиб бораяпти. Бу глобаллашув ва халқаро муносабатларнинг ҳозирги босқичидаги минтақалашув билан ўзаро боғлиқлик тенденциясини холис акс эттиради", - деган Алимов учрашув ниҳоясида.
Унинг фикрича, "ASEAN Осиё-Тинч океани минтақасида етакчи халқаро тузилмалардан бири ҳисобланади. Шарқий Евроосиё ҳудудида эса, кўпчилик тан олганидек ШҲТ етакчи ташкилотдир".
ШҲТ ва ASEAN ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларига терроризм ва трансмиллий жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғлар контрабандаси, ноқонуний даромадлар ўтказмаси ва ноқонуний муҳожирликка қарши кураш, хўжалик ва молия, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларини киритиш мумкин.
Шу муносабат билан, Алимовнинг билдиришича, икки ташкилот котибиятлари ўртасидаги англашув меморандумининг янгиланган лойиҳаси тайёрланган бўлиб, мазкур ҳужжат ШҲТнинг 2017 йил 9 июнда бўлажак Остона саммитида имзоланиши ҳам мумкин.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 млрд доллардан ошди
Иқтисодиёт | 13:59
-
Айрим ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажати ваучер асосида қоплаб берилади
Ўзбекистон | 13:33
-
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 млрд доллардан ортиқ сармоя киритяпти
Жаҳон | 13:32
-
Британия ҳарбий-денгиз флоти бошлиғи ишдан четлатилди
Жаҳон | 13:29
Мавзуга оид

16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади

07:57 / 13.09.2022
Рашид Алимов: «Ўзбекистон ташаббуслари минтақани денгиз ва океанларга яқинлаштиради»

16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин

15:28 / 12.09.2022