Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ASEAN Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилади
Қарийб бир йиллик тайёргарлик жараёнлари ва музокаралардан сўнг, ASEAN Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Ўзбекистоннинг ушбу шартномага қўшилиш бўйича аризасини маъқулланди.
Малайзияда ўтказилган учрашувда Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди, деб хабар берди «Дунё».
Қарийб бир йиллик тайёргарлик жараёнлари ва музокаралардан сўнг, Куала Лумпур шаҳрида Малайзия раислигида бўлиб ўтган ASEAN Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистоннинг ушбу шартномага қўшилиш бўйича аризасини маъқуллади.
Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси 1976 йил 24 февралида Индонезиянинг Бали шаҳрида имзоланган бўлиб, ASEAN минтақасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат, деб тан олинади.
Ўз навбатида, ASEAN минтақаси Жануби-Шарқий Осиёнинг 11 давлатини ўз ичига олган ва 700 миллионга яқин аҳолига эга бўлган йирик бозор ҳисобланади.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг мазкур шартномага қўшилиши мамлакат учун ушбу минтақада янги имкониятларни очади. Бунда, нафақат давлат ва давлат ўртасидаги G2G ҳамкорлик, балки савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг янада фаоллашишига, йирик хорижий корхоналарнинг ишончи ортишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026