Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ASEAN дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш аризаси маъқулланди
Малайзияда бўлиб ўтган ASEAN ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Ўзбекистоннинг Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди. Бу қадам мамлакат учун Жануби-Шарқий Осиё бозорида янги имкониятларни очиши кутилмоқда.
Фото: РИА Новости / Павел Лисицын
Малайзияда ўтказилган учрашувда Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN)нинг Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.
Қайд этилишича, давлат раҳбари томонидан Ўзбекистоннинг мазкур шартномага қўшилиши ташаббуси илгари сурилган эди. Қарийб бир йиллик тайёргарлик жараёнлари ва музокаралардан сўнг, Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия раислигида бўлиб ўтган ASEAN ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистоннинг шартномага қўшилиш бўйича аризасини маъқуллади.
Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси 1976 йил 24 февралида Индонезиянинг Бали шаҳрида имзоланган бўлиб, ASEAN минтақасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат сифатида эътироф этилган.
ASEAN минтақаси Жануби-Шарқий Осиёнинг 11 давлатини ўз ичига олган бўлиб, қарийб 700 миллион нафар аҳолига эга йирик бозор ҳисобланади. Ўзбекистоннинг мазкур шартномага қўшилиши мамлакат учун ушбу минтақа билан янги даражада ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро (G2G) алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни янада фаоллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, бу қадам йирик хорижий корхоналарнинг Ўзбекистонга бўлган ишончини янада ошириб, қўшма лойиҳалар сони ортишига замин яратиши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 03.12.2025
Малайзия MH370 рейси йўқолганидан 10 йил ўтиб, уни қидирув ишларини яна давом эттиради
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
18:29 / 24.11.2025