Жаҳон | 16:10 / 14.10.2024
2067
2 дақиқада ўқилади

АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади

Россия ва Хитой Осиё ва Океания етакчиларининг Жанубий Хитой денгизи масалалари бўйича таклиф қилинган консенсус баёнотини рад этди, деди Reuters агентлигига АҚШ расмийси.

Фото: Adrian Bradshaw / Getty Images

Россия ва Хитой Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) мамлакатлари томонидан тайёрланган Шарқий Осиё саммити учун таклиф қилинган консенсус баёнотини блоклади, деб хабар берди Reuters 12 октябр, шанба куни ўз исмини ошкор этмаган америкалик расмийга таяниб. Унинг аниқлик киритишича, Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси томонидан блокка асосан баҳсли Жануби-Хитой денгизи бўйича ибораларга нисбатан эътирозлар сабаб бўлган.

10 та давлатдан иборат ASEAN консенсуси асосида ишлаб чиқилган баёнот лойиҳаси 10 октябр куни кечқурун Лаосда бўлиб ўтган Шарқий Осиёнинг 18 давлати йиғилишида тақдим этилди, деди агентлик суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, АҚШ, Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Ҳиндистон вакиллари лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришган, бироқ россияликлар ва хитойликлар бу баёнотни «қабул қилолмаслигини ва қабул қилмаслигини» айтган.

Reuters таъкидлаганидек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Вентяндаги матбуот анжуманида якуний декларация «АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландиянинг уни соф сиёсий баёнотга айлантиришга бўлган доимий уринишлари» туфайли қабул қилинмаганини айтди. 

Мавзуга оид