Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик депутатлар Brexit бўйича қайта овоз бериш ўтказилишини қўллаб-қувватламоқдалар
Фото: The Telegraph
Буюк Британия парламенти аъзолари мамлакатнинг Европа Иттифоқида аъзолиги бўйича қайта референдум ўтказишни қўллаб-қувватламоқдалар. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ Лондон олий суди Brexit жараёни фақатгина парламент розилиги билан бошланиши мумкинлиги ҳақида ҳукм чиқарганди.
Британия парламентининг 80 дан кўпроқ депутати бундай овоз беришга ташаббус билдиришмоқчи. Қайта овоз беришни ўтказиш фикри либерал демократлар етакчиси Тим Фэррондан чиққан.
Фэррон интервьюларидан бирида агар Brexit’ни бошлайдиган Лиссабон келишувининг 50-моддаси парламент шартлари билан қўлланса ва агар "Британия халқига беҳурматлик қилинса", унда парламент ҳукуматга қарши чиқишини айтди.
"Иккита вариант бўлади: ёки бу битимни қабул қиласиз ёки аъзоликнинг сақланиб қолиши учун овоз берасиз" деб айтди либерал демократлар орасидаги манба.
Аввалроқ ОАВда Британия ҳукумати Brexit жараёнини бошлаш ҳақидаги қонунни тайёрлашни бошлагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
20:53 / 01.05.2026
Уруш даврида ўзбекистонлик аскарга бошпана берган британиялик оила тақдирланди
17:51 / 28.04.2026