Жаҳон | 17:56 / 12.11.2016
7744
2 дақиқада ўқилади

Керри иқлимнинг глобал ўзгариши ҳақиқат эканлигини  тасдиқлади

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Жон Керри шанба куни ўзининг Twitter'даги тармоғи орқали Антарктидада тушган суратини тақдим этди ва иқлимнинг глобал ўзгариши - ҳақиқат эканлигини таъкидлади

Керрининг Антарктидадаги Мак-Мердо станциясига ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.  Мазкур сафар глобал исиш масалаларига бағишланган. Ташриф доирасида давлат котиби Росса ороли яқинидаги ҳудудлар ва Амундсен - Скотт станциясига ҳам боради. 

"Антарктидада дунёнинг етакчи тадқиқотчилари билан. Илм-фанга аён: иқлимнинг ўзгариши - ҳақиқат. Биз ўз қўрқувларимиздан келиб чиқиб, буни инкор этамиз", - деб ёзган давлат котиби суратнинг тагига. 

Сайлов олди дебатлари чоғида демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон рақиби Дональд Трампни иқлимнинг ўзгариши - "хитойликларнинг ўйлаб топган чўпчаги" дегани учун айблаганди. Трампнинг штабида бунга бироз бошқача изоҳ берилди: республикачи номзод иқлимнинг ўзгариши инсон таъсири остида эмас, табиий сабабларга кўра рўй бермоқда, деб ҳисоблайди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид