Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда содир этилган портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди
Фото: Reuters
«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги йирик қўшма ҳарбий базасида содир этилган портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
НАТОнинг Афғонистондаги миссияси вакили хабар қилганидек, альянс ва АҚШнинг Баграм шаҳридаги ҳарбий базасида портловчи қурилма ҳаракатга келтирилгани оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 14 киши яраланган. Ҳарбий манбанинг NBC телеканалига маълум қилишича, портлашни ҳудкуш террорчи амалга оширган.
Таъкидланишича, «Толибон» ҳаракати вакилининг Twitter саҳифасида ёзишича, ҳаракат ушбу жиноят учун жавобгарликни зиммасига олган.
Аввалроқ, ушбу портлашда 3 киши қурбон бўлиб, 13 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
18:47 / 08.04.2026