Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда мамлакат президентига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда
Жанубий Кореяда ўн минглаб кишилар Сеул шаҳри марказига чиқиб, президент Пак Кин Хенинг истеъфосини талаб қилишмоқда. Бу ҳақида "Рёнхап" агентлиги маълум қилди.
Намойишчилар Жанубий Корея президентининг расмий қароргоҳигача (Кўк уй) боришмоқчи.
Пак Кин Хе ўз дугонаси Цой Сун Силга давлатнинг махфий ишларигача аралашишга имкон берганликда айбланмоқда. Цой Сун Силь давлат сиёсатига аралашиб, ҳукуматдаги кадрларни тайёрлаш масаласига ҳам аралашганлиги таъкидланмоқда.
Манбага кўра, бугунги кунда президент рейтинги рекорд даражада паст - 5 фоиз.
Бундан аввал Жанубий Корея президенти сиёсатидан норозилар сони 90 фоизга чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
14:21 / 11.06.2026
22 давлат Эронни ўз ҳудудидаги ҳужумларда айблади
13:32 / 14.05.2026