Брэд Питт Хитойда бу давлатга киритилиши ман қилингандан кейинги илк фильмини тақдим қилди
Америкалик актёр Брэд Питт Хитойда бу давлатга киритилиши ман қилингандан кейинги илк фильмини тақдим қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Баъзи маълумотларга кўра, Пекинга ўз вақтида унинг иштирокидаги "Тибетда 7 йил" (1997) фильми ёқмаган. шундан кейин гўёки унга Хитойга келиш ман қилиб қўйилган.
Бироқ шунга қарамай, Питт 2014 йилда Хитойга келган: у рафиқаси Анжелина Жолига промотурда ҳамроҳлик қилган, бироқ сояда қолишни афзал кўрган. Энди эса артист Хитойга ўзининг янги фильми – "Иттифоқдошлар"ни тақдим қилгани келди.
Шанхайда фильмнинг намойишида Питт 40 дақиқа давомида дастхатлар улашди. У яна 20 дақиқага яқин журналистлар билан учрашув ўтказди. Журналистларга актёрга бирор-бир савол бериш тақиқлаб қўйилган. Саволларни учрашув бошловчиси берган ва улар янги фильм ҳақида бўлган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023