Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Суриянинг 17 нафар вазирини санкция рўйхатига киритди
Европа Иттифоқи кенгаши Суриянинг 17 нафар вазири ҳамда мамлакат Марказий банки раҳбарини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.
Маълум қилинишича, рўйхатга киритилган амалдорлар ЕИ меъёрлари бўйича Сурия режимига қарши бўлганлар сирасига киради. Санкциялар Сурияда тинч аҳолига қарши зўравонлик ҳаракатлари учун, мамлакат президенти Башар Асад режимидан фойда оладиган ва унга ёрдам берадиганларга нисбатан қўлланилган.
Эндиликда санкцияга номи киритилган суриялик амалдорларнинг жами ҳисоби 234 кишига етган.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:33 / 05.06.2026