2015 йилда америкалик мусулмонларга нисбатан жиноятлар сони кескин ошгани маълум қилинди
Ўтган 2015 йилда диний муросасизлик негизида мусулмонларга нисбатан жиноят содир этиш ҳоллари 2014 йил билан таққослаганда 67 фоизга ўсган. АҚШ Федерал қидирув бюросининг 14 ноябрда эълон қилган йиллик ҳисоботида сўз юритилган.
Бунда, кўролмаслик, ҳасад билан боғлиқ жиноятларнинг умумий сони 6,8 фоизга ортиб, 2014 йилги 5479дан 5850гача ошган. Улардан 257таси мусулмонларга нисбатан содир этилган. 2014 йилда бу рақам 154тани ташкил этган.
Таъкидланишича, умуман ўтган йилги шу турдаги жиноятларнинг 57 фоизи ирқий ва этник мазмунга эга бўлган. Уларнинг 53 фоизи қора танлиларга нисбатан, 19 фоизи оқ танлиларга қарши содир этилган. Мазкур жиноятларнинг тергов ишларида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 15 мингга яқин ходими иштирок этган.
Умуман, Politico нашрининг ёзишича, ўтган йили АҚШда 892та радикал кайфиятдаги турли гуруҳлар фаолият юритган.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024