Жаҳон | 00:22 / 15.11.2016
12306
1 дақиқада ўқилади

Россия мудофаа вазирлигида МиГ-29 самолёти Сурия соҳиллари яқинида фалокатга учрагани тасдиқланди

Фото: ТАСС

Россия мудофаа вазирлиги вакили МиГ-29 қирувчи самолёти "Адмирал Кузнецов" авиаташувчи кемасидан бир неча километр узоқликда Ўрта ер денгизида фалокатга учраганини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Машғулот парвозлари ўтказилаётганда қўнишга киришда юзага келган техник носозлик туфайли "Адмирал Кузнецов" крейсеригача бир неча километр қолганда Миг-29К самолёти фалокатга учраган", деб маълум қилинди вазирликда.

Самолёт учувчиси катапульта қилган ва крейсер бортига етказилган. Унга ҳеч нарса қилмаган.

Аввалроқ АҚШнинг Fox News телеканали Россиянинг МиГ-29 самолёти "Адмирал Кузнецов" крейсеридан учгандан бироз ўтиб Ўрта ер денгизида, Суриядан унча узоқ бўлмаган жойда фалокатга учраганини маълум қилганди.

 

Мавзуга оид