Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.

Жуфт-жуфт бўлиб истиқомат қилишимиз учун эркак ва аёл қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, шаръий йўл билан оила қуриб, ҳамжиҳатликда яшашимиз учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган ҳукмларни бекаму кўст етказган икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин.

Халқимиз ўз ҳаётини тўйларсиз тасаввур қила олмайди. Демак, ҳар куни бўлаётган тўйлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, десак хато қилмаган бўламиз.

Аслида, бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг саҳобийларига тўй қилиш борасида турли кўрсатмаларни бериб борганлар. Жумладан:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурроҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуда сариқлик аломатини кўриб:
«Бу нима?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, данак оғирлигидаги тиллога бир аёлга уйландим», деди у.
«Аллоҳ сенга барака берсин! Бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қилгин», дедилар». 
(Бешовлари ривоят қилишган).

Бизни ташвишга солган ва сўз юритмоқчи бўлган мавзу мазкур тўйлар ҳақидаги тушунчани суъистемол қилиб, ундан душманларимизнинг усталик билан фойдаланиб қолишларидир. Қандай қилиб, дейсизми?

Буни тушунишимиз учун тахминан 80 йил орқага назар солишимиз керак бўлади. «Октябрь» инқилобидан кейин секин-асталик билан туб аҳолини ўзлигидан, маданиятидан, миллийлигидан ва динидан айириб, тарихини, ўтмишини унутган, у ҳақда қизиқиши ҳам йўқ бўлган тайёр хизматкор, итоаткор қул ва чўриларга айлантириш сиёсати амалга оширила бошланди. Бу худосизлар тузумининг узоқ йилларга мўлжалланган, пухта режалар билан мустаҳкамланган асосий ғояларидан бири эди.

Биз сўз юритмоқчи бўлган никоҳ тўйлари ҳам уларнинг мазкур режаларини амалга ошириш учун жуда ҳам қулай ва жуда ҳам тез натижа берадиган имконият эди. Шўролар бу имкониятдан унумли фойдаландилар.

Биринчидан, никоҳ тўйларини тунда ўтказишни жорий қилдилар.
Иккинчидан,