ОАВ: АҚШ ҳукумати Трампнинг нутқлари террористларга қўл келишидан хавфсирамоқда
АҚШ маъмуриятининг аксилтеррор фаолият билан шуғулланувчи ходимлари хавфсирамоқдаки, мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг нутқлари террорчилар фойдасига ишлаши мумкин. Бу ҳақда The Daily Beast нашри хабар ёзган.
Уларнинг ҳисоблашича, миллиардернинг сайловолди кампанияси давомида мусулмонларга қарши айтган сўзлари ИШИД жангарилари одамларни АҚШ диний уруш олиб бораётганини исботлашда қўл келиши мумкин. Пентагон вакилининг сўзларига кўра, радикал терроризмни ислом динига тенглаштириш нафақат хато, балки "ИШИДни тўла енгиш" мақсадига мувофиқ эмас ҳам.
Унинг қайд этишича, бундай гаплар террорчиларга бутун дунёдаги мусулмонлар ҳимоячиси сифатида чиқишга имкон беради.
"Албатта, биз ташвишдамиз", - деган АҚШ маъмуриятининг бошқа бир вакили. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий хизматчилари ИШИДга қарши кураш майдонида фаолроқ бўлмоғи керак. Аммо бу муваффақиятга Трампнинг мусулмонлар ҳақидаги фикрлари сабабли уларнинг жангарилар томонига ўтиб кетиши тўсиқ бўлиши мумкин.
Ўз чиқишларидан бирида республикачи номзод президентликка сайланган тақдирда АҚШга мусулмонлар келишини тақиқлаши ҳақида айтиб ўтганди. Бу эса ОАВда кескин салбий муносабатни келтириб чиқарди. Кейинроқ бизнесмен аниқлик киритдики, "терроризм манбалари бўлмиш мамлакатлар" фуқароларини муҳожир сифатида қабул қилмасликни назарда тутганди. У айнан қайси давлатларни "терроризм манбалари" сифатида билишига аниқлик киритмаган.
Сайловлар куни яқинлаша бошлагач, у муҳожирлар бўйича сўзларини юмшата борди ва муҳожирларга нисбатан позициясини ўзгартириши мумкинлигини истисно этмади. Шу билан биргаликда, у гиёҳванд моддалар савдогарлари, қурол олибсотарлари, жиноий тўдалар аъзолари ва бошқа жиноятчиларга "мамлакатида жой йўқлиги"ни таъкидлади.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
10:28 / 27.08.2021