Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жек Ма: Интернет-технологиялар ҳар бир мамлакат келажагини белгилаб беради
Интернет-технологиялар мамлакатлар келажаги ва уларнинг яқин юз йилдаги иқтисодий соҳаларини белгилаб беради. Чоршанба куни очилган World Internet Conference'да (Жаҳон интернет конференцияси) Alibaba онлайн-ритейлери асосчиси Жек Ма ана шундай фикр билдирди.
"Тарихга назар соладиган бўлсак, технологик инқилоб даври тахминан ҳар 50 йилга тўғри келади. Яқин 30-40 йилда янги интернет-технологиялар жорий қилинади, бу бизнинг ҳаётимизга таъсир кўрсатмай қолмайди. Интернет-технологиялар ҳар бир мамлакат келажаги ва унинг яқин 100 йилдаги иқтисодий соҳаларини белгилаб беради", - деди у.
"Янги технологиялар иқтисодиётнинг анъанавий соҳаларига интеграциялашадиган яқин 30 йил - энг муҳим аҳамиятга эга давр бўлади. Қаерда яшашингиз ва нима билан шуғулланишингиздан қатъи назар, ўзгаришларни албатта сезасиз. Бу нафақат интернет-компаниялар, балки уларни қўллай биладиган истеъдод эгалари учун ҳам яхши давр бўлади", - қўшимча қилди Alibaba асосчиси.
Интернет-технологияларга доир World Internet Conference конференцияси 16-19 ноябрь кунлари Учжэнда бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 12.03.2023
«Миллиардерлар ови». Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда?
23:49 / 08.11.2022
Олимлар минг йилдан кейин яшовчи одам қандай кўринишда бўлишини тахмин қилишди
18:21 / 05.11.2021
Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингида бешинчи ўринга тушиб кетди
14:37 / 24.05.2021