Жаҳон | 10:36 / 17.11.2016
3826
1 дақиқада ўқилади

Анталияда полициячилар ва курдлар ўртасида отишма юз берди

Фото: aa.com.tr

Туркия полициячилари уларга ҳужум қилган Курдистон ишчи партияси аъзолари билан отишмага киришган. Воқеа Анталияда юз берган, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги.

Ҳодиса 16 ноябрь куни кечқурун Кўняалти туманида содир бўлган. Агентликка кўра, КИПнинг полициячиларга ўқ узган уч аъзоси яширинишга уринган, аммо отишма натижасида улардан бири ҳалок бўлган. 

Ўлдирилган жиноятчи ҳуқуқ идоралари ходимларига граната улоқтиришга уринган. Яна бир ҳужум қилган шахс яраланган ва ҳибсга олинган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, полициячилар орасида жабрланганлар йўқ. Улар ҳужум қилганларнинг ғойиб бўлганларини топиш ва йўқ қилиш амалиётини давом эттирмоқда. 

Курдистон ишчи партияси Туркия, АҚШ, ЕИ ва бошқа мамлакатларда террористик ташкилоти сифатида тан олинган. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид