Спорт | 17:54 / 18.11.2016
4918
1 дақиқада ўқилади

АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте премьер-лиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. 

Мазкур ойда лондонликлар кетма-кет 4 ғалабани қўлга киритди: «Ҳалл Сити» (2:0), «Лестер» (3:0), «Манчестер Юнайтед» (4:0) ва «Саутҳемптон» (2:0).

«Бу мен учун катта фахр. Бу совринни шогирдларим ва бутун жамоа билан бўлишган бўлардим. Биринчи марта бутунлай бошқа мамлакатда, бошқа маданият мавжуд ҳудудда ишламоқдаман. Бундай пайтда ўз фалсафангни сингдириш қийин кечади. Аммо ҳаммаси яхши давом этаётганидан хурсандман», — дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтиради АПЛ расмий сайти.

11 турдан кейин «Челси» АПЛ жадвалида 25 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда жойлашган. Пешқадам «Ливерпуль»дан жамоа 1 очко ортда қолмоқда.

Мавзуга оид