Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама ва Европа Иттифоқи етакчилари Россияга қарши санкциялар сақланиб қолиши зарурлигини айтишди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Барак Обама ва Европа етакчилари Берлинда 18 ноябрда бўлиб ўтган учрашувда Россияга қарши санкциялар у Минск келишувлари бўйича ўз қисмини тўлиқ бажармагунча сақланиб қолиши зарурлиги ҳақидаги фикрга келишган. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, Европа етакчилари Берлинда АҚШ президенти ўз лавозимидан кетиши олдидан учрашишди. ИШИД томонидан солинаётган хавф ва Украинадаги вазият бўйича Москвага босим ўтказиш учрашувда муҳокама қилинган асосий масалалар бўлди. Саммит иштирокчилари Обаманинг вориси Дональд Трампга ҳозир Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш вақти эмаслиги ҳақида сигнал беришга ҳаракат қилишган.
Учрашувда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда Италия ва Испания бош вазирлари Маттео Ренци ва Мариано Рахой иштирок этган.
Таъкидланишича, Берлиндаги учрашув Европа етакчилари учун Трампнинг АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалабаси оқибатларини юзма-юз муҳокама қилиш учун илк имконият бўлди.
Мавзуга оид
16:08 / 26.01.2026
ЕИда Россия дипломатлари учун чекловлар кучга кирди
16:47 / 23.01.2026
Кая Каллас: “Жазосизлик бўлмаслиги керак” — ЕИ трибуналга 10 млн ўтказди
08:33 / 23.01.2026
Гренландия бўйича саммит: ЕИ раҳбарлари ўз бирдамлигини таъкидлади
17:25 / 19.01.2026