Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА элчиси билан учрашувда жиноятчиларни ушлаб бериш ва топшириш масаласи бўйича келишиб олинди
21 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликлари элчиси Моҳаммед Ҳареб Алмеҳаирби билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Учрашув чоғида Ўзбекистон билан БАА ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Баённома жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида шартномани, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномани, маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ўз ичига олади.
Мазкур шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашилган санадан 30 кун ўтиб, 2016 йил 21 декабрда кучга киради.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
10:00 / 15.06.2026