Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: Европарламентда Туркиянинг ЕИга аъзолиги борасида овоз бериш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас
© AP Photo
Европарламентнинг Туркияни Европа Иттифоқига кириш масаласидаги музокараларни тўхтатиш ҳақидаги эҳтимолий қарори Анқара учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.
“Эртага Европарламент Туркияни ЕИга кириш бўйича музокараларни вақтинчалик тўхтатиб қўйиш учун овоз беради. Мен аввалдан айтаман: ким қандай хоҳласа шундай овоз берсин, биз учун бу ҳеч қандай қийматга эга эмас. Мамлакатимиз келажаги ва озодлик учун кураш у ерда қўл кўтарилиши ёки тушиши сабаб тўхтамайди”, - деди Эрдўған Ислом ҳамкорлик ташкилотининг иқтисодий ва савдо ҳамкорлик бўйича доимий қўмитасининг Истанбулдаги сессиясидаги чиқишида.
Еврокомиссия (ЕК) ноябрь ойи бошидаги Туркиянинг ЕИга кириш жараёни ҳақида тақдим этган йиллик ҳисоботда Анқаранинг фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳаларидаги сиёсатида йўл қўйилган камчиликларга алоҳида урғу бериб, давлатнинг қонунчиликни ЕИ нормаларига мос келтириш борасидаги ҳаракатларини етарли эмас, деб баҳолади.
Ўшанда ЕИнинг дипломатия раҳбари Федерика Могерини барча 28 давлат номидан Туркиядаги ҳодисалардан жиддий хавотирда эканини билдирганди. Гап ўлим жазосини эҳтимолий тикланиши, ОАВ ва сўз эркинлигини чеклаш, шунингдек турк парламентининг халқлар демократияси Партиясидан бўлган аъзоларини ҳибсга олиниши ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЕИ (1993 йилга қадар – Европа иқтисодий ҳамжамияти) ва Туркия ўртасидаги ассоциация ҳақида келишув 1963 йилда имзоланган. Анқара 1987 йилда аъзоликка кириш тўғрисида талабнома йўллаган. Фақатгина 2005 йилда бошланган музокаралар бир неча маротаба турли келишмовчиликлар сабаб мураккаблашиб борган. Бу уларнинг вақтинчалик тўхтатилишига олиб келди. Айни дамда 35та раҳбардан 16таси музокаралар масаласи учун очиқ. 2016 йилнинг мартида ЕИ аъзо-давлатлар раҳбарлари музокараларни Туркиянинг Европа Иттифоқига муҳожирларни ўз ҳудуди орқали келишини қисқартиришига ҳаракат қилиши эвазига фаоллаштиришга рози бўлган.
Мавзуга оид
11:53 / 12.02.2026
Европарламент Украина учун 90 млрд евро кредитни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026
Европарламент 2040 йилгача ЕИнинг иқлим мақсадлари ҳақидаги қонунни қабул қилди
09:48 / 11.02.2026
ЕП Россияни “қишни қуролга айлантириш”да айблади
14:39 / 10.02.2026