Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой тўртинчи "Тяньлянь-1" сунъий йўлдошини фазога учирди
Фото: © Flickr
Хитой 23 ноябрга ўтар кечаси маълумотларни ретрансляция қилувчи "Тяньлянь-1" сунъий йўлдошини фазога учирди, деб хабар бермоқда Хитой мудофаа вазирлиги.
"Синьхуа" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, сунъий йўлдош Сичуань вилоятидаги Сичан космодромидан "Чанчжэн-3B" ракета-ташувчиси ёрдамида фазога кўтарилган.
Сунъий йўлдош орбитада қолган учта "Тяньлянь-1" йўлдошларига қўшилади. 4 та сунъий йўлдош маълумотларни ретрансляция қилиш глобал тармоғини қўллаб-қувватлаб туради. Таъкидланишича, бу "Шэньчжоу" коинот кемаси, келажакда орбитада ишлайдиган коинот лаборатория ва станцияларининг ўлчаш ва назорат хизматини таъминлаш мақсадида тармоқнинг таъсир қилиш ҳудудини яхшилашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, сунъий йўлдош Хитойнинг коинот кемаларини учиришда зарур кўрсаткичларни назорат қилиш ва ўлчашни таъминлай олади.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
20:50 / 01.02.2026
SpaceX орбитага 1 млн дона сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда
23:40 / 30.01.2026