Фан-техника | 23:24 / 26.11.2016
7314
1 дақиқада ўқилади

Ҳаво шаридан антиқа робот яратилди

Лос-Анжелесда жойлашган RoMeLa лабораторияси олимлари антиқа робот BALLU’ни лойиҳалаштиришди. Бу робот оёқларга эга ҳаво шаридан иборат, деб хабар бермоқда N+1.

Инсонга ўхшаш роботлар катта вазни сабабли оёқда яхши тура олмайди. Катта машина ағдарилса, ишдан чиқиши мумкин. Boston Dynamics компаниясининг роботлари барқарорлиги билан анча фарқланади, уларда 4 та механик оёқ бор.

BALLU эса ҳаво шарига маҳкамланган иккита оёқдан иборат. Роботнинг механик товонида барча электроника ва аккумулятор жойлаштирилган. Робот конструкцияси ҳаводан оғирроқ ва шу ҳисобига мувозанатини ушлай олади. Робот масофадан туриб бошқарилади.

Оёқларга эга ҳаво шари исталган томонга юра олади, сакрайди ва зиналардан кўтарила олади. BALLU ҳаттоки сув устидан юра олади ва баландликдан сакрай олади. Бироқ робот конструкциясининг енгиллиги уни шамолда бошқаришга имкон бермайди.

Мавзуга оид