Жаҳон | 08:03 / 26.11.2016
7205
1 дақиқада ўқилади

Хитой гипертовушли ракетани синовдан ўтказди

Фото: © AFP

Хитой "ҳаво-ҳаво" синфидаги гипертовушли ракетани отиш синовларини ўтказди. Бу ракеталар 482 км узоқликдаги нишонларни йўқ қила олади. Синовлар вақтида J-16 қирувчи самолётидан отилган гипертовушли ракетанинг узунлиги 5,8 метрни, диаметри эса 33 см ни ташкил қилади. Мутахассисларнинг фикрича, бу ракета АҚШ ва НАТО давлатларида мавжуд бўлган бундай синфдаги ракеталарнинг исталганидан устунроқдир, деб хабар бермоқда Defense World.

Popular Science нашрининг ёзишича, ракета босиб ўта оладиган масофанинг оширилиши нишон бу синфдаги ракетадан ўзиб кета олмайдиган, жумладан стелс-технологияларга эга товушдан тез ҳаракатланувчи самолётлар чап бера олмайдиган ҳудудни катталаштиради. 

Янги ракета такомиллаштирилган йўлдошли навигацияга эга. У ўз нишонига яқинлашганда, ён двигателлари унинг ҳаракатчанлигини оширади.
 

Мавзуга оид