Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон бошқарувчисиз субмариналар тайёрланиши учун 3 млрд доллар ажратади
АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари учун бошқарувчисиз сувости кемалари тайёрлаш мақсадларига 3 млрд доллар йўналтиради. Бу ҳақда Washington Post хабар берган.
Хабар қилинишича, Пентагон ҳарбий кемалар саноатида янги технологиялар қўллаш орқали ўз флотини кучайтириб, Россия ва Хитойдан устунлик қилмоқчи. Хусусан, бошқарувчисиз сувости кемалари ишлаб чиқарилиб, бундай кемалардан денгизда кузатув ишлари олиб бориш ва шу орқали ҳарбий ҳаракатлар вақтида имкон қадар кам йўқотишлар бўлишини таъминлаш кўзда тутилган.
Айни вақтда бу лойиҳа ишлаб чиқариш босқичида турибди, аммо ҳарбий муҳандислар янги қадамлар ташлашни бошлаган.
Режага кўра, келажакдаги бошқарувчисиз субмариналар масофадан туриб, тўғридан-тўғри бошқарилади.
Америкалик муҳандислар бундай субмариналар учун техник хизматлар кўрсатиладиган махсус сувости станциялари қуриш устида ҳам иш олиб бормоқда.
Август ойида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари 2,7 млрд долларлик янги сувости атом кемасига эга бўлганди.
Мавзуга оид
11:58 / 25.05.2026
Пентагон НУЖларга оид ҳужжатларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
16:21 / 24.04.2026