Жамият | 23:41 / 28.11.2016
23953
5 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг асосий 14 илмий ҳодисаси (Popular science версияси)

Етакчи илмий-оммабоп журналлардан бири ҳисобланган Popular Science 2016 йилнинг энг асосий илмий ҳодисалари рўйхатини тақдим этди. Қуйида жорий йилнинг энг аҳамиятга молик илмий ҳодисалари диққатингизга ҳавола этилади. 

 

Пандалар эндиликда йўқолиш хавфи остида эмас

Жорий йилнинг сентябрь ойида Халқаро табиатни қўриқлаш иттифоқи пандаларни "йўқолиш хавфи остидаги жониворлар" рўйхатидан чиқарди. 

 

SpaceX сувга ракета қўндирди

Апрель ойида SpaceX тарихий воқеани амалга оширди - у океан ўртасидаги бошқарувчисиз кемага ракета қўндирди. Ҳаракатланаётган платформага ракета қўндириш компанияга келажакда ракета ташувчиларни қайта тиклаш ва (эҳтимол) ракета ташувчиларни яна амалда қўллаш имконини беради, бу коинотга чиқиш учун сарфланадиган харажатни 30 фоизга пасайтиради. 

 

Виртуал реаллик ҳамма учун

Виртуал реалликнинг юқори сифатли гарнитураларининг аксарияти кучли компьютерларни талаб қилаётган бир пайтда, Sony - PlayStation 4 билан ишламоқда. Уларни созлаш учун муҳандис дипломи керак эмас. 

 

Гравитацион тўлқинлар топилди

LIGO расадхонаси 1,3 миллиард йил аввал тўқнашган бир жуфт қора туйнук гравитацион тўлқинларини аниқлади. 

 

Иқлим фойдасига ёқилғи ва дизелдан воз кечиш

Дунё илиқлашмоқда ва келгуси авлод музларнинг эриши, қишлоқ хўжалик экинларининг қуриши, ўрмон ёнғинлари ва шиддатли бўронларга дуч келиши кутилмоқда. Орегоналик судья Энн Айкен туфайли 21 кишидан иборат гуруҳи иқлим ўзгаришларининг олдини олмагани учун ҳукуматни судга бериш ҳуқуқини қўлга киритди. Нидерландияда суд "Ҳолландия ҳукумати 2020 йилда чиқиндилари 1990 йилга нисбатан 25 фоизга камайтиришни таъминлаши кераклиги" тўғрисида қарор чиқарди. 

 

Саратонга қарши вирус

Олимлар вируслар иммун тизимининг саратонга ҳужум қилишга мажбур қилиши мумкинлигини билишарди, лекин организмимиз инкор қилмайдиган вируслар модификацияси вақт талаб қилар эди. 2015 йилнинг охирида ишлаб чиқилган IMLYGIC - FDA томонидан тасдиқланган биринчи вирусли-саратон препарати бўлди.

 

Қуёш тизимида тўққизинчи сайёра бўлиши мумкин

Олимлар Қуёш тизимимизнинг чегарасида Нептун ҳажмига тенг гигант сайёра яширинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди. Сайёранинг мавжудлиги аниқ тасдиқланган бўлмаса-да, ҳамма нарса шунга ишора қилмоқда. Ушбу тахмин тасдиқланган тақдирда, Қуёш тизими яна тўққиз сайёрали бўлади. 

 

WhatsApp'нинг шифрланиши миллиардлаб кишиларни хавфсизлантирди

Апрель ойида WhatsApp овозли ва матнли хабарлар ҳамда қўнғироқларни тўлиқ шифрлашни йўлга қўйди. Бу шубҳасиз, фойдаланувчилар хавфсизлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. 

 

Табиатни асраш

Антарктида ва Атлантика океанида денгиз турларини сақлаш дастури ишлаб чиқилди. Агар имкон бўлганда, у ерларда яшовчи пингвинлар, қотил китлар ва саккизоёқлар бунинг учун раҳмат деган бўлишарди. 

 

Денгега қарши вакцина

Ҳар йили дунёда 400 миллион киши чивинлар орқали юқувчи денге касаллигига чалинади. Бу касаллик юқори ҳарорат, кучли бош оғриқ, қайт қилиш, баъзан эса ўлимга олиб келади. Бу йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти денгени бартараф этувчи илк вакцинани тавсия қилди. Бразилия ва Филиппин каби "қайноқ ҳудудлар"да унга қарши эмлаш ишлари бошланди. 

 

Проксима b

Қуёшга энг яқин юлдуз деярли Ер ҳажмига тенг қаттиқ сайёрани яшириши маълум бўлди. Проксима b — Ерга энг яқин жойлашган экзосайёра. 

 

Дунё бўйлаб қуёшли батареяларда саёҳат

Учувчилар Бертран Пикар ва Андре Боршберглар қуёшли батареяларда дунё бўйлаб 40 000 километрни босиб ўтган Solar Impulse 2'ни қўндиришди. Жамоа уларнинг саёҳати муҳандисларни "яшил" самолётларни ишлаб чиқаришга илҳомлантиришига умид билдирмоқда. 

 

Озон туйнуги қайта тикланмоқда

Ерни UV- нурланишдан ҳимояловчи Озон қатламидаги гигант туйнук 2000 йилдан буён иқлим шароитлари ва ХФУдан фойдаланишни камайтириш туфайли 4 миллион квадрат километрга қисқарди. 

 

Тасмоний иблис сутидан муқобил антибиотик

Тасмоний иблис сутидан топилган аксилмикроб пептидлар бактериал касалликларга қарши янги "қурол" билан таъминлаш хусусиятига эга. 

Мавзуга оид