Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Куба билан тузилган келишувларни бекор қилиш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп агар Куба ҳукумати яхшироқ шартларни таклиф қилмаса, Барак Обама маъмурияти вақтида АҚШ ва Куба ўртасида тузилган келишувларни бекор қилиш билан таҳдид қилди. Трамп бу ҳақда твиттерда ёзди.
"Агар Куба кубаликлар, америкалик кубаликлар ва умуман АҚШ учун нафлироқ битимни тузишни истамаса, мен бу битимга чек қўяман", деб ёзган Трамп.
Аввалроқ АҚШ Куба роми ва сигарасининг АҚШга олиб кирилишига чекловни бекор қилганди. Таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар Барак Обама ва Куба давлат кенгаши раиси Рауль Кастро 2014 йилда муносабатларнинг тикланишини эълон қилишгандан кейин изга тушаётгани маълум қилинганди.
Трамп жорий йил март ойида сайловолди кампанияси давомида агар ғолиб бўлса, Куба билан муносабатларни нормаллаштиришни давом эттиришга ваъда берган.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
10:55 / 17.07.2026