Фан-техника | 08:46 / 29.11.2016
9798
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда Ravon бренди тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: azertag.az

Озарбойжон пойтахти Бокуда Ravon бренди тақдимоти бўлиб ўтди. АЗЕРТАЖнинг маълум қилишича, тақдимотда Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчиси Шерзод Файзиев иштирок этди. 

"Маҳаллий автомобиллар – мустақил Ўзбекистоннинг энг асосий ютуқларидан биридир. Автосаноатимиз замонавий маҳсулотининг навбатдаги тақдимоти давлатимиз ривожланиши иқтисодий модели ва Ўзбекистонда ўз кучи ва салоҳиятига таянган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги кўрсаткичи ҳисобланади", деб айтди Файзиев тақдимотда.

Файзиев автомобилсозлик турдош соҳалар ривожланиши ва аҳоли бандлигининг ошишига  янги импульс берган Ўзбекистоннинг бутун саноати локомотиви ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

"Ўзбекистон Марказий Осиё ҳудудида енгил автомобилларнинг бутун спектрини ишлаб чиқарувчи ягона давлат ҳисобланади. У автомобилларни 12 тадан кўпроқ давлатга экспорт қилади. 1996 йилда ўз фаолиятини 3 та кичик литражли автомобилни ишлаб чиқаришдан бошлаган автомобилсозлик саноати айни вақтда нафақат GM, балки Германиянинг MAN, Япониянинг Isuzu ва бошқа кўплаб компаниялар билан ҳамкорлик қилиб, турли мақсадларга мўлжалланган 20дан кўпроқ турдаги автомобилни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган", деб айтмоқда Файзиев.  

Мавзуга оид