Спорт | 16:09 / 30.11.2016
15150
2 дақиқада ўқилади

Англия футболида яна бир можаро бошланмоқда

Англия футболида яна бир можаро бошланмоқда. «Челси» жамоасининг расмий сайти орқали раҳбарият жамоада ўтган асрнинг 70-йилларида скаут сифатида ишлаган марҳум Эдди Хитнинг ҳаракатлари бўйича текширув бошлагани маълум қилинди.

«Челси» футбол клуби ташқи юридик фирмага жамоанинг собиқ ва марҳум ходими, 1970-йилларда фаолият кўрсатган ходим билан боғлиқ ишни текширишни буюртма қилган.

Клуб FA билан боғланиб, уларга бу борадаги барча маълумотлар тақдим этилишини билдирди.

Ҳозирча текширувлар давом этмоқда, биз бу масалага аралашмай турамиз ва бу борада изоҳлар бермаймиз», — дейилган «Челси» расмий сайти хабарида.

Бундан олдинроқ The Telegraph нашрида лондонликлар жамоасининг ёшлар жамоасида ўйнаган ва номи ошкор этилмаган футболчиси скаут Эдди Хит томонидан жинсий зўравонлик қурбонига айлангани ҳақида хабар қилинганди. «Челси» эса ўша вақтда футболчи, унинг оила аъзолари ва адвокатлар даъво қилмаслиги учун пул тўлаган. Тўлов 3 йил олдин амалга оширилган. Тўлов миқдори аниқ келтирилмаган.

Эдди Хит лондонликлар жамоасида ўтган асрнинг 70-йилларидаги асосий шахс бўлгани айтилмоқда.

FA мураббийларнинг болаларга носоғлом муносабати ҳолатлари бўйича текширув ўтказади

Мавзуга оид