Спорт | 09:27 / 30.11.2016
11204
1 дақиқада ўқилади

«Шапекоэнсе» аслида бошқа самолётда учиши керак бўлган

Колумбиянинг Медельин шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби футболчилари ва ходимлари аслида бошқа самолётда учишлари керак бўлган. 

Хабар қилинишича, клуб делегацияси олдиндан режалаштирилган чартер рейс орқали учиш учун олинган чипталарни алмаштирган ва Бразилия авиация бошқармаси қарори билан хусусий йўловчи ташувчи самолётга кўчирилган.

Бунга чартер рейсни Фуқаролик авиация агентлиги реестридан рўйхатдан ўтказиш зарурияти сабаб бўлган. Якунда парвоз режа қилинганидан икки соат кейин амалга оширилган.

Мавзуга оид