Жаҳон | 19:50 / 30.11.2016
5651
1 дақиқада ўқилади

Саудия шаҳзодаси аёлларни автомашина бошқаришларига рухсат беришларини сўради

Фото: vladtime.ru

Саудиялик миллиардер, мамлакатнинг ҳозирги шоҳининг жияни, шаҳзода ал-Валид ибн Талал Ал Сауд мамлакатда мавжуд бўлган аёлларнинг автомашина бошқаришларини тақиқловчи қонунни зудлик билан бекор қилишларини сўради. У бу ҳақда Twitter ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида айтиб ўтган.

"Муҳокамаларни бас қилинг: аёлларни рулга ўтирадиган вақт келди", — деб ёзади ал Талал. У мамлакат сиёсий оламида ҳеч қандай ўринга эга бўлмасада, аммо муваффақиятли бизнесмен ҳисобланади.

Унинг сўзларига кўра, бундай тақиқлар анаънавий жамиятга бўлган муносабат натижасидир.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид