Жаҳон | 17:50 / 30.11.2016
5652
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон президенти мамлакатнинг Европадаги элчиларига янги вазифаларни юклади

Фото: News.tj

Венгрияда ишчи ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Будапештда Европа давлатларида ишловчи мамлакат элчилари билан учрашди. 

Мамлакат раҳбари амалдорларни “Тожикистоннинг 2030 йилгача миллий ривожланиш стратегияси” билан таништириб, улар олдига уни амалга ошириш учун европалик ҳамкорларни жалб этиш вазифасини қўйди.

Шунингдек, Тожикистон раҳбари элчиларга Европа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳам белгилаб берган.

Тожикистоннинг минтақа давлатлари билан террорчилик, экстремизм ва гиёҳванд моддалар айланишига қарши кураш бўйича ҳамкорлигини кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид