14:12 / 01.12.2016
5183

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Фото: MFA.uz

2016 йилнинг 1 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Намик Гунер Эрпулни қабул қилди. Бу ҳақида ТИВ расмий сайтида хабар берилди

Манбага кўра, учрашувда Туркия элчиси фаолиятининг самарали бўлганлиги қайд этилган. Шунингдек унинг икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси юқори баҳоланган.

17-18-ноябрь кунлари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигининг исботидир.

Намик Эрпул, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссиясини бажаришига қулай имконият яратиб берилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Top