Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда жамоаларга 4 нафар футболчи алмаштиришга рухсат берилди
Немис футбол иттифоқи (DFB) Германия кубоги ўйинларида жамоаларга 4 нафар футболчини алмаштиришга рухсат берди.
Ташкилот сайтида ёзилишича, қарор нимчорак финал баҳсларидан кучга киради ва 2017/18 йилги мавсум охирига қадар амал қилади.
Тўртинчи ўзгаришни амалга оширишга фақат қўшимча бўлимлар вақтида рухсат берилади.
«Жамоалар бу қоида афзалликларини кўриб тургани ва унга рози бўлганидан хурсандмиз. Алмаштиришни қўшимча бўлимларда амалга ошириш мумкин. Бу лойиҳа қоидани ижобий ва салбий томонларини аниқлаб олишга ёрдам беради», деган DFB вице-президенти Петер Фраймут.
Аёллар футболида бу қоида 2 декабрдан амалда, эркаклар футболида эса 2017 йилнинг 7 февралидан.
Бу тартиб бундеслигага 2017-18 йилги мавсумдан киритилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
11:57 / 07.01.2024
Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам футболдан умрбод четлатилди. Улар «Қўқон-1912»га сотилган
18:56 / 04.01.2021
Равшан Эрматов — раҳбарлик фаолияти, танқидлар ва ҳакамлар имижи ҳақида
08:16 / 09.12.2020