Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» – «Истанбул» баҳси 9 декабр куни бўлиб ўтади, ўйинни бошқарадиган ҳакамлар алмаштирилди
Чемпионлар Лигасининг 6-туридан ўрин олган «ПСЖ» – «Истанбул» баҳси бугун, 9 декабр куни Тошкент вақти билан 22:55да давом эттирилади.
УЕФА'нинг «твиттер»даги расмий саҳифасининг ёзишича, ўйинни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси алмаштирилди. Овидиу Ҳацеган бошчилигидаги руминиялик арбитрлар ўрнига нидерландиялик ва полшалик ҳакамлар тайинланди: бош ҳакам – Дэнни Маккели (Нидерландия); ассистентлар – Марио Дикс (Нидерландия), Марчин Бонек (Полша); тўртинчи ҳакам – Бартош Франковски (Полша).
«Ҳодисани иккала клуб вакиллари билан муҳокама қилганимиздан сўнг истисно тариқасида ўйиннинг қолган қисмини янги ҳакамлар бригадаси билан тугатишга қарор қилинди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабр куни ўтказилиши керак бўлган «ПСЖ» – «Истанбул» ўйини 14-дақиқада ирқчилик можароси сабабли тўхтатилди. Баҳснинг захира ҳаками Себастьян Колцеску «Истанбул» мураббийи Пьер Вебони «негр» деб атади, бу эса Вебо ва жамоа ҳужумчиси Демба Бага ёқмади. 9 дақиқалик можародан сўнг футболчилар ўйинни давом эттиришдан бош тортишди.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:43 / 31.05.2026