Иқтисодиёт | 15:06 / 02.12.2016
5266
1 дақиқада ўқилади

“ЛУКойл” раҳбари нефть қазиб олиш ҳажмини чеклаш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Фото: © РИА Новости

Россиянинг “ЛУКойл” нефть компанияси раҳбари Вагит Алекперовнинг фикрича, нефть олувчи мамлакатлар ОПЕК томонидан қабул қилинувчи қарор нархларни ошишига туртки бермаса, нефть олиш ҳажмини қўшимча равишда чеклаш мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Вазият барқарорлашади. Агарда бу ёрдам бермаса, навбатдаги қадамлар амалга оширилади. Бозорда бизнинг маҳсулотимиз талабгир бўлмаса, уни ишлаб чиқаришдан нима фойда? Бу исталган ишлаб чиқарувчининг табиий реакциясидир”, - маълум қилди Алекперов.

Унинг қўшимча қилишича, ҳар бир мамлакат нефтнинг адолатли нархидан манфаатдордир.

“ЛУКойл” раҳбарининг тахминича, 2017 йилда нефть нархи бир баррелга 60 доллар атрофида бўлади.

Аввалроқ, ОПЕК мамлакатлари нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга келишиб олганликлари хабар қилинганди.
 

Мавзуга оид