Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд кўчалари янги монарх портретлари билан безалмоқда
Таиланд янги қироли - Мах Вачиралонгкорн Бодинтхаратхеппхаяварангкун (Рама X)нинг портретлари монарх тахтга ўтирган кунининг эртасиданоқ Бангкок кўчаларида пайдо бўлди.
Таиланддаги кўплаб ибодатхоналарда кечадан буён будда монахлари янги ҳукмдор портрети олдида унинг ҳаққига ибодат қилишмоқда.
Бош вазир ўринбосари Виссану Креа-Нгам маълум қилишича, Рама X'нинг тахтга ўтиришига қарамай, Таиланд кўчалари ва давлат муассасаларининг атрофи унинг марҳум отаси суратлари билан безатилган.

Бундан ташқари, мамлакатда мотам сақланиб қолмоқда, барча давлат амалдорлари ва идора ходимлари ҳам марҳум қирол хотирасига ҳурмат бажо келтириши талаб этилади. Улар бир йил давомида қора ва оқ рангдаги кийим ёки енгида мотам тасмаси бўлган хизмат униформасини кийишлари керак бўлади.
Рама X 1 декабрь куни тахтга ўтирди. Таиланд телевидениеси томонидан трансляция қилинган ауденция маросимида мамлакат бош вазири Прают Чан-Оча, регент Прем Тинсуланон ва Олий суд раҳбари иштирок этишди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026