Фан-техника | 08:25 / 02.12.2016
6812
2 дақиқада ўқилади

Трамп: АҚШ бошқа мамлакатлардаги тузумларини ағдармайди

Фото: © AP

АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, Қўшма Штатлар бошқа мамлакатлардаги сиёсий тузумларни ағдариш сиёсатини олиб боришга уринмайди. У сайловлардан кейинги Цинцинатти шаҳридаги тарафдорлари билан илк учрашувида шу ҳақда сўз юритди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Биз тузумлар ва ҳукуматларни ағдармаймиз. Биласизми, Яқин шарққа 6 трлн доллар кетганини? Бизнинг мақсадимиз — барқарорлик, тартибсизлик эмас. Чунки, биз ўз мамлакатимизни тиклашни хоҳлаймиз», — деган Трамп.

Бироқ, аввалроқ, Трамп ўз президентлиги даврида АҚШ қуруқликдаги қўшинлари сонини сезиларли ошириш, мамлакатнинг Яқин шарқ, шарқий Европа ва Жанубий-шарқий Осиёдаги қўшинларини кучайтириш ниятида экани маълум бўлганди.
 
Ана шу учрашувда Дональд Трамп денгиз пиёда қўшинлари корпусининг истеъфодаги генерали «Қутурган ит» Жеймс Мэттисни АҚШ мудофаа вазири лавозимига тайинлашга қарор қилганини эълон қилди. 


 

Мавзуга оид