Жаҳон | 09:08 / 03.12.2016
11114
4 дақиқада ўқилади

3 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото: Kun.uz

2 декабрь туни ва 3 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Дунёнинг бир нечта шаҳарларида дизель автомобиллар тақиқлаб қўйилади

Фото: Getty Images

 

Афина, Мехико, Мадрид ва Париж мэрлари Мехикода дунё шаҳарлари етакчилари учрашувида 2025 йилгача дизель ёқилғида ишловчи енгил ва юк машиналарини тақиқлашга келишиб олдилар.

>>> Батафсил 

Путин Россия фуқаролигини олишдаги қоғозбозчиликни камайтиришга чақирди

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни, айниқса собиқ иттифоқдан келганларга, соддалаштиришга чақирди.

>>> Батафсил 

АҚШ Хитойга санкциялар билан таҳдид қилди

Фото: Getty Images

АҚШ Давлат департаменти ва Оқ уй вакиллари Шимолий Корея билан ноқонуний бизнес олиб бораётган ва шу тариқа Пхеньянга қарши киритилган санкцияларни бузаётган Хитой компанияларига санкциялар киритишга ваъда берди.

>>> Батафсил 

АҚШ конгресси Пентагонга Россия билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаб қўйди

Фото: EPA-ELTA nuotr.

АҚШ конгресси вакиллар палатаси Пентагонга 2017 йилда пул маблағлари тақдим қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

>>> Батафсил 

Хитой ҳукумати кўмир конида кончилар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Хитой ҳукумати Цитайхэ шаҳар округидаги кўмир конида 21 кончи ҳалок бўлганини тасдиқлади.

>>> Батафсил 

Трамп учта давлат етакчиси билан суҳбатлашди

Фото: © AP

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп учта давлат: Афғонистон, Сингапур ва Тайвань етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашди.

>>> Батафсил 

Туркия Россия билан газ қувури қурилиши бўйича битимни ратификациялаштирди

Фото: TurkStream

Туркия парламенти Россия билан "Турк оқими" газ қувури қурилиши лойиҳаси бўйича келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

>>> Батафсил 

Машҳур олим Стивен Хокинг шифохонага тушиб қолди

Название

2 декабрда британиялик машҳур олим Стивен Хокинг шифохонага тушиб қолди. Машҳур физик-назариётчи Римда ўзини ёмон ҳис қилгандан кейин шифохонага ётқазилган.

>>> Батафсил 

Антарктидада 14 млн йиллик қанот топилди

Фото: North Dakota State University / Smithsonian Institution

АҚШнинг Шимолий Дакота университети ва Смитсонлар институти олимлари Антарктидада иккита тошга айланган қанотларни топишди, улар аниқланишича қўнғизга тегишли бўлган.

>>> Батафсил 

Дуёнинг энг бой одами сувсиз ишловчи унитазга сармоя ажратди

Фото: Reuters

Дунёнинг энг бадавлат одами Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда Гейтс сувсиз ишловчи унитазни яратишга маблағ ажратишди.

>>> Батафсил 

Янги Toyota Camry’нинг илк фотосурати пайдо бўлди

Toyota компанияси кейинги авлод Camry седанининг биринчи тизерини чоп этди. Янги авлоддаги автомобиль намойиши Детройтда январдаги моторшоуда бўлиб ўтади.  

>>> Батафсил 

Германияда жамоаларга 4 нафар футболчи алмаштиришга рухсат берилди

Немис футбол иттифоқи (DFB) Германия кубоги ўйинларида жамоаларга 4 нафар футболчини алмаштиришга рухсат берди.

>>> Батафсил

Мавзуга оид