Жамият | 13:20 / 03.12.2016
14567
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси фирибгарликда гумон қилинмоқда

Олмаотада автомобиль ёрдамида фирибгарлик қилувчи гуруҳ вакили қўлга олинди. Ғаразгўйлар гуруҳи ўз автомобили ёрдамида йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар учун кўринишни чеклашга уринган. Бу аслида, бошқа бир фирибгарнинг транспорт воситаси остида қолиб кетгандек тассурот уйғотишига ёрдам тариқасида ташкил этилган. Бу ҳақда Tengrinews.kz сайти Олмаота шаҳри ички ишлар департаменти матбуот котиби Салтанат Азирбек маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, ҳодиса видеоси 25 ноябрда интернет тармоғида пайдо бўлганди. 

Матбуот котибасининг изоҳлашича, полиция Қозоғистон Жиноят кодексининг 190-моддасига биноан  "Фирибгарлик" бўйича мурожаатни ўрганиб чиқмоқда. 

"Delica автомобили ҳайдовчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди. У фирибгарлик мақсадида тил бириктирганларини тан олди. Йўловчи шахсини ҳам аниқладик. У шу кунларда қўлга олинади. Delica машинаси пиёдалар ўтиш жойига жуда яқин тўхтатилган ва бошқа ҳайдовчилар учун кўришни чеклаган. Шунинг ўзи қоидабузарликдир. Автомобиль пиёдалар ўтиш жойидан камида 15 метр узоқликда тўхташи мумкин. Сценарийга кўра, бошқа бир фирибгар йўловчи сифатида ортда келаётган машинага урилиб, йиқилишни қойиллатиб бажариши лозим. Улар, шундай ҳолатлардан бирида айбдордан товон пули сифатида 1 000 доллар талаб қилишган", - деган Салтанат Азирбек. 

Унинг сўзларига кўра, биргина Бўстондиқ туманида гумонланувчиларга нисбатан 4та ариза келиб тушган. 

Мавзуга оид