Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВда АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти билан учрашув бўлиб ўтди
2016 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди. У 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари доирасида Ўзбекистон ҳамда АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.